Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Бутун Исроилда Шомуилнинг сўзи вожиб эди. Шу орада Филистлар уруш бошлаган эди, Исроил лашкари уларга қарши отланди. Исроил лашкари Эванзор деган жойда, Филистлар эса Офоқ шаҳрида қароргоҳ қурдилар. Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди.
Выбор основного перевода