Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: «Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.» Қурбонгоҳларингиз бузиб ташланади, тутатқи қурбонгоҳларингиз парча–парча қилинади. Мен одамларингизни бутларингиз олдида қириб юбораман. Ҳамма шаҳарларингизни яксон қиламан, саждагоҳларингизни вайрон этаман. Шунда қурбонгоҳларингиз бузилади, бутларингиз парча–парча қилинади, тутатқи қурбонгоҳларингиз қўпориб ташланади, қўлларингиз яратган ҳамма нарса супуриб ташланади. Самариянинг бутлари парча–парча бўлади, Барча санамлари синдириб, ёндирилади. Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари Ўзга юрт фоҳишаларига тўлов қилиб берилади.”
Выбор основного перевода