Эфод кўтариб юрган руҳоний Охиё ҳам ўша ерда эди. Охиёнинг отаси — Охитоб, Охитобнинг акаси — Ихабод эди. Ихабод — Финхазнинг ўғли, Финхаз эса Шилўда Эгамизнинг руҳонийси бўлиб хизмат қилган Элахнинг ўғли эди. Одамлар Йўнатаннинг кетганини сезмай қолган эдилар.
Довуд Нав шаҳридаги руҳоний Охималекнинг ҳузурига борди. Охималек Довудни кутиб оларкан: — Нимага ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ? — деб қўрқув ичра сўради.
Ўша куни Шоулнинг Доег деган хизматкори ҳам шу ерда эди. У Эдомлик бўлиб, Шоулнинг бош чўпони эди. Доег расм–русумларни адо этгани Эгамиз ҳузурига келганди.