Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоул Довудни қаерга жўнатмасин, Довуд муваффақиятга эришди. Шу боис Шоул унга қўшинидаги катта лавозимни берди. Бу воқеадан барча халқ ҳам, Шоулнинг хизматкорлари ҳам хушнуд бўлишди. Довуд ва унинг одамлари бориб, икки юзта Филистни ўлдирди. Довуд ўлдирилган Филистларнинг суннат терисини битта ҳам қолдирмай, шоҳга келтириб бериб, шоҳнинг куёви деган номга муносиб ишларни бажарди. Шундан сўнг Шоул қизи Михални Довудга турмушга берди. Йўнатан отаси Шоулга Довудни мақтаб шу гапларни айтди: — Шоҳ ўз қули Довудга қарши гуноҳ қилмасинлар. Чунки у сизга ҳеч қачон ҳақсизлик қилмаган. Ҳар бир иши билан сизга катта фойда келтирган. Жонини хавф остига қўйиб, Филистни ўлдирди, Эгамиз Довуд туфайли Исроил халқини катта зафарга эриштирди. Сиз буларни кўриб севиндингиз. Шундай экан, нега Довудни бекордан–бекорга нобуд қилмоқчисиз, бегуноҳнинг қонини тўкиб гуноҳ қилмоқчисиз? У одатдагидай, девор ёнидаги ўриндиқдан жой олди. Йўнатан Шоулнинг рўпарасидан, Абнур эса унинг ёнидан ўз жойларини эгаллашди. Довуднинг ўрни бўш қолди.
Выбор основного перевода