Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эртасига эрталаб Довуд уйқудан тургач, Довуднинг хизматида бўлган валий — Гад пайғамбарга Эгамизнинг шу сўзлари аён бўлди: Ўша куни Гад Довуднинг ҳузурига борди ва унга: — Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қургин, — деди. Довуд Гаднинг сўзига кириб, худди Эгамиз амр этганидай, хирмонга борди. Шоҳ Довуднинг бутун фаолияти бошдан охиригача валий Шомуилнинг, Натан пайғамбарнинг ва валий Гаднинг қўлёзмаларида баён этилган. Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга зил, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз Ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди.
Выбор основного перевода