Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди.
Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва: — Эгамиз ҳамма душманларингни қириб ташласин, — деди.
— Нимага сен Эссайнинг ўғли билан бирга менга қарши тил бириктирдинг? — деди Шоул. — Довудга нон, қилич берибсан, унинг учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрабсан. Мана бугун Довуд менга қарши қўзғалиб, пистирмада пойлаб турибди.