Довуд Гўлиётни ўлдириб, қароргоҳга энди кирган ҳам эдики, Абнур Довудни етаклаб Шоулнинг ҳузурига олиб келди. Гўлиётнинг кесилган боши ҳали Довуднинг қўлида эди.
Шоҳ Довуд одамлари билан Қуддусда яшаётган Ёбус халқига қарши отланганда, улар Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан, ҳатто орамиздаги кўрлар билан чўлоқлар ҳам сени орқангга улоқтириб юборади”, дейишди. Ёбус халқи: “Довуд шаҳримизни босиб ололмайди”, деб ўйлаган эди.