Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм деб юритилади.) У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик эди. Улар Мўаб юртига бориб, ўша ерда яшаб қолди. Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди. Шу тариқа Эссай еттала ўғлини Шомуилнинг олдидан ўтказди. Аммо Шомуил: — Эгамиз булардан бирортасини танлаб олмади, — деди. Ниҳоят Шомуил Эссайдан: — Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради. — Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай. — Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз. Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадав, учинчиси — Шимо, тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай, олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”
Выбор основного перевода