Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўнатан ёш қуролбардорига: — Юр, ўша суннатсизларнинг қўнолғаси томонга ўтайлик, Эгамиз бизга ёрдам беради, — деди. — У кўпчилик билан ҳам, озчилик билан ҳам ғалабага эриштираверади. Чунки Эгамиз учун тўсқинлик йўқ. Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!” Яхазиёл деди: — Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай демоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир. Сен туфайли душманларимизни йиқитамиз, Номинг ила ғанимларимизни эзамиз. Ишониб қолмасман мен ўз ёйимга, Қиличим ғалаба келтирмас менга. Яҳудо халқига эса раҳм қиламан, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман. Зотан, Мен уларнинг Эгаси Худоман!” У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган хабаридир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода