Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Филистлар сафидан Гўлиёт деган бир паҳлавон ўртага чиқди. У Гат шаҳридан эди. Бўйи олти тирсагу бир қарич бўлиб, Гўлиёт ўрнида турганича, Исроил қароргоҳига қараб ҳайқирди: — Биз билан уришгани саф тортдингизларми?! Мен Филистман, сизлар Шоулнинг қулларимисиз, ахир?! Орангиздан бирортангизни танланглар–чи, у менинг олдимга келсин. Агар у мен билан олишиб, мени енгиб ўлдира олса, Филистлар сизларнинг қулингиз бўлади. Борди–ю, мен ғолиб келиб, уни ўлдирсам, сизлар бизнинг қулимиз бўласизлар, бизга бўйсунасизлар. Сўнг ўша Филист гапида давом этди: — Бугун Исроил лашкарини шарманда қиламан. Қани, бирортасини чиқаринг олдимга! Мен билан олишиб кўрсин!
Выбор основного перевода