Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, олов ичидан гапирадиган барҳаёт Худонинг овозини биз каби, эшитиб, тирик қолган инсон борми?! Мана, бутун олам Раббийсининг Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини сизларнинг олдингиздан албатта қувиб юборишини биласизлар. — Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди. Оммон шоҳи Нахош: — Фақат бир шарт билан сулҳ тузаман, — деди. — Ҳар бирингизнинг ўнг кўзингизни ўйиб оламан–да, бутун Исроил халқини бадном қиламан. Йўнатан ёш қуролбардорига: — Юр, ўша суннатсизларнинг қўнолғаси томонга ўтайлик, Эгамиз бизга ёрдам беради, — деди. — У кўпчилик билан ҳам, озчилик билан ҳам ғалабага эриштираверади. Чунки Эгамиз учун тўсқинлик йўқ. Сўнг ўша Филист гапида давом этди: — Бугун Исроил лашкарини шарманда қиламан. Қани, бирортасини чиқаринг олдимга! Мен билан олишиб кўрсин! Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Анави суннатсиз Филистнинг бошига ўшандай кунни соламан. Чунки у барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилди. Довуд эса шундай жавоб қайтарди: — Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман. Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам! Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади.
Выбор основного перевода