Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шимўн Бутрусга Исо деди: — Сен бахтлисан, эй Юҳанно ўғли Шимўн! Ахир, бу сирни сенга инсон эмас, балки осмондаги Отам очиб берган. Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. Баъзиларингиз яна: “Овқат қорин учун, қорин эса овқат учун, Худо иккаласини ҳам йўқ қилади–ку”, деб айтяпсизлар. Тўғри, аммо баданимиз зино учун хизмат қилмаслиги керак, аксинча, баданимиз билан Раббимиз Исога хизмат қилишимиз керак. Раббимиз баданимиз устидан ҳокимлик қилиши керак.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода