Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан.
У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради.
У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.
Сизлар эса Масиҳники, Масиҳ эса Худоникидир.
Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.