Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Худо инсонларнинг яширин ўй–хаёлларини Исо Масиҳ орқали ҳукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади. Мен келтирган Хушхабарда ана шулар баён этилган. Раббимиз Исо Худонинг инояти эшигини бизга очиб берди. Биз имон туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ҳамда Худонинг улуғворлигига шерик бўлиш умидимиз борлигидан фахрланамиз. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эълон қилиш учун Троас шаҳрига борганимда, Эгамиз менга йўл очиб берган эди. Эй биродарлар, сизларга айтиб қўяй: мен тарғиб этаётган Хушхабар инсон ижоди эмас. Ахир, мен бу Хушхабарни инсондан қабул қилмаганман ёки бирор одамдан ўрганмаганман. Уни менга Исо Масиҳнинг Ўзи ваҳий орқали аён қилган.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода