Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз — ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди. Ўша одамлар Раббимиз Исонинг ҳузури ва қудратли улуғворлигидан айрилиб, абадий ҳалокат жазосини оладилар. Ўша куни Раббимизни Унинг муқаддас халқи улуғлайди. Унга ишонган ҳамма одамлар Уни мадҳ қилади. Сизлар ҳам ўша инсонларнинг қаторига кирасиз, чунки биз айтган хабарга ишондингиз. Бу биринчи тирилишдир. Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас. Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил давомида ҳукмронлик қиладилар. Қолган ўликлар эса минг йил ўтмагунча тирилмади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода