Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди. Гарчи у ёвузлик қилмаган бўлса ҳам, Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам, Унга ёвузлар қатори қабр берилганди, Аммо ўлганда у бойлар ёнига қўйилди. Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади. Чеккан азобларининг натижасини кўриб, У мамнун бўлади. Менинг солиҳ қулим ўз билими туфайли Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади. Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман, У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади. Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди, Гуноҳкорлар қаторида саналди. Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди, Гуноҳкорлар учун васийлик қилди. Исо уларга деди: — Бунчалик бефаҳм бўлмасангизлар?! Пайғамбарларнинг гапларига ишониш нега сизлар учун шунчалик қийин?! Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку! Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода