Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз, Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.” Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз. Эй биродарлар, биз шуни истар эдикки, сизлар Асия вилоятидаги биз чеккан азоблардан бехабар қолманглар. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб–уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. Исо Масиҳ ўлимга рўбарў бўлганидек, биз ҳам азоб–уқубат тортиб, ўлим таҳликасида яшаяпмиз, токи Исонинг ҳаёти бизнинг танамизда намоён бўлсин. Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади. Ахир, бизнинг умидимиз ва қувончимиз ким?! Раббимиз Исо келганда, Унинг олдида фахр тожимиз сизлар эмасми?!
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода