Рубен ва Гад қабилаларининг чорваси ниҳоятда кўп эди. Улар Язир ва Гилад ерларининг чорвабоп эканлигини кўриб,
— Болаларимиз, хотинларимиз, подалару сурувларимиз шу ерда — Гиладдаги шаҳарларда қолади.
— Агар Гад ва Рубен қабилалари қуролланиб, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун сизлар билан бирга Иорданнинг нариги томонига ўтишса, сизлар ўша юртни мағлуб қилганингиздан кейин Гилад ерларини уларга мулк қилиб беринглар.