Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизларга яшаш учун бераётган шаҳарларнинг бирортасида манфур одамлар чиқиб, улар шаҳар аҳлини: “Юринглар, ўзларингиз билмаган бошқа худоларга хизмат қилайлик”, деб йўлдан урганини эшитсангиз, сўраб–суриштиринглар, яхшилаб текширинглар. Бу жирканч воқеа ҳақиқатан юз берган бўлиб, эшитганларингиз рост бўлиб чиқса, ўша шаҳарнинг бутун аҳолисини, ҳайвонларигача қиличдан ўтказинглар. Шаҳарни ва ундаги ҳамма нарсани бутунлай вайрон қилинглар. Ерингиз Эгамизга сажда қилишга мос келмайдиган жой бўлса, дарёнинг нариги томонига — Эгамизнинг Муқаддас чодири тикилган жойга ўтиб, бизнинг орамизда ўзингизга бирор ерни мулк қилиб олинглар. Аммо Эгамиз Худонинг қурбонгоҳидан ташқари яна бошқа қурбонгоҳ қуриб олиб, Эгамизга ёки бизга қарши бош кўтарманглар.
Выбор основного перевода