Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Азалда бўлганидай Одил ҳакаму маслаҳатчиларни бераман. Шундан сўнг сенга ном қўйилар: «Солиҳлик шаҳри, Садоқат шаҳри», дея.” Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: «Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!» Ўша фаришта одамларга қуйидаги хабарни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Мен Қуддус ва Сионга жуда ачиниб кетдим. Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди. Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир. Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам демоқда: — Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни Ўз шаҳрим деб яна айтаман.
Выбор основного перевода