Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Қўрқма, уятга қолмайсан, Уялма, шарманда бўлмайсан! Ахир, сен ёшлигингдаги шармандаликни унутасан, Бевалигингдаги шармандаликни бошқа эсламайсан. Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. Эгамиз шундай дейди: “Сени нима қилай, эй Эфрайим?! Сени нима қилай, эй Яҳудо?! Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар, Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар. Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
Выбор основного перевода