Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
“Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар. Эгамиз айтмоқда: “Мисрнинг бойликлари, Ҳабашистоннинг хазиналари сеники бўлади! Саво юртининг баланд бўйли одамлари сенга келади. Улар сенга эргашади. Занжирбанд бўлиб, сенга таъзим қилади. Ёлвориб: «Ҳа, Худо сизнинг орангизда! Ундан бошқа Худо йўқ!» дейди.” Мен ҳақимда: «Фақатгина Эгамизда адолат, қудрат бор», деб айтадилар. Мендан ғазабланганларнинг ҳаммаси Менга келадилар, улар уялиб қоладилар. Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени «Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади. Унинг юрагидаги сирлари фош бўлади. Шунда у мук тушиб: “Чиндан ҳам Худо сизлар билан экан”, дейди–да, Худога сажда қилади. Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Выбор основного перевода