Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади. Тиканзорлар ўрнига сарв дарахтлари ўсади, Газанда ўт ўрнига мирта буталари ўсади. Шундай қилиб, булар Мен, Эгангга шараф бўлади. Туганмас, абадий нишона бўлиб қолади.” Уят ўрнига сизлар икки ҳисса улуш оласиз. Шарманда бўлмайсиз, олган мулкингиздан шодланасиз. Ҳа, ўз юртингизда икки ҳисса улуш оласиз, Абадий шодликка эга бўласиз. Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради. Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — «Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга. Қўрқманглар энди, эй ёввойи ҳайвонлар, Чунки ям–яшилдир даштдаги яйловлар, Мева бераётир энди дарахтлар, Анжир ва узумнинг ҳосили мўлдир. Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасдан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади. Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади. Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
Выбор основного перевода