Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўласан сен. Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.” Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар: — Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай. Шу боис муқаддас масканнинг Бошлиқларини ҳаром қиламан. Ҳа, Ёқуб наслини ҳалокатга, Исроил наслини ҳақоратга ҳукм этаман.” Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Сизнинг номингиз танланган халқим орасида Лаънат сифатида ишлатилади. Ўз қулларимга эса бошқа ном бераман. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Агар сизлар Мисрга боргудек бўлсангизлар, Мен Қуддус аҳолисига ёғдирган қаҳримни Мисрда сизларнинг устингизга ёғдираман. Аҳволингизни одамлар кўрганда даҳшатга тушади. Сизларни мазах қилиб, номингизни қарғишларда ишлатишади. Сизлар бу юртни бошқа ҳеч қачон кўрмайсизлар.» Ўша куни, ойнинг йигирма тўртинчи кунида Эгамиз яна хабар юбориб, қуйидаги сўзларни Хаггей пайғамбарга аён қилди:
Выбор основного перевода