Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шайтон Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади. Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Сараё, Ралиё, Мардохай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар. Сургундан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди: Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел ўз уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига атаб, қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Улар Худонинг одами Мусонинг Таврот китобида ёзилган амрларига мувофиқ куйдириладиган қурбонликларни келтирмоқчи эдилар. Шайтон шундай жавоб берди: — Аюб бекордан–бекорга Сендан қўрқармиди?! Фосиқни уларга қарши қўй, Уларнинг ўнг томонида айбловчи турсин. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди: Эй Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда, сизлар ҳашаматли уйларда яшашингизнинг вақтими?!” Шунда мен самодан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим: “Худойимиз нажоту қудратини аён қилди, Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Худонинг Масиҳи ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди.
Выбор основного перевода