Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.”
Шундай қилиб, Эгамиз Ёқуб наслини гуноҳдан поклайди. У бутларга аталган қурбонгоҳларни парчалаб ташлайди. Ашерага аталган устуну тутатқи қурбонгоҳлардан асар ҳам қолмайди.
Фаришта унга шундай жавоб берди: — Мен Худонинг ҳузурида турадиган Жаброилман. Сен билан гаплашгани, сенга бу Хушхабарни эълон қилгани юборилганман.
Отаси эса хизматкорларига буюрибди: — Тез бўлинглар, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинглар, қўлига узук тақинглар, оёқларига чориқ кийгизинглар.
— Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини Қўзининг қони билан ювиб оқартирганлар.