Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Сизлар Учрашув чодирига кираверишда кечаю кундуз етти кун давомида бўлиб, Эгамизнинг барча талабларини бажаринглар. Шунда нобуд бўлмайсизлар. Эгамизнинг амри шудир.” Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. Эгангиз Худонинг хизматида турган руҳоний ва ҳакамнинг гапига қулоқ солмай, ўзбошимча иш тутган одам ўлиши керак. Шундай қилсангиз, Исроил халқи орасидан ёмонликни йўқ қилган бўласизлар. Сен ҳам отанг Довуд сингари, Менинг йўлларимдан юрсанг, фармонларимга, амрларимга риоя қилсанг, умрингни янада узайтираман. Сизлар Эгамизнинг ишлари юзасидан ҳамма ҳисоботни олий руҳоний Эмориёга, шоҳнинг ишлари юзасидан бўлган ҳисоботни эса Яҳудо қабиласининг бошлиғи Исмоил ўғли Забадиёга берасизлар. Суд қарорлари амалга ошишини левилар назорат қилиб турадилар. Дадил бўлинглар, тўғри иш қилганга Худо ёр бўлсин! — Маъбадимга кирадиган, дастурхоним ёнига бориб, Менга хизмат қиладиган ўшалардир. Улар Менинг талабларимни бажаришлари шарт. У шундай деди: — Булар бошига мой суртиб танланган, бутун оламнинг Раббийси олдида хизмат қиладиган икки зотдир.
Выбор основного перевода