Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Узоқдаги халқларга Эгам белги беради, Ернинг четидаги халқларга ишора юборади. Ана, улар келаётир бу ерга тез, шиддат ила! Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди, Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди. Мен қулим Довуд наслини ва Менга хизмат қилаётган Леви авлодини осмондаги юлдузлардай, денгиздаги қумдай сон–саноқсиз қиламан.” Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, вайроналар қайта тикланади. Нафақат одамларнинг, балки мол–қўйларнинг ҳам сони беҳад кўпаяди. Улар кўпайиб, баракали бўлади. Юртингиз илгаригидай одамларга тўлиб–тошади. Мен сизларни олдингидан ҳам аълороқ ҳаётга эриштираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода