Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ҳамма болаларингга Мен, Эганг, таълим бераман, Фарзандларингнинг тинчлиги буюк бўлади. Мен Яҳудони Ўз камонимдек қайирдим, Эфрайимни эса камоним ўқи қилдим. Эй Сион, Мен сенинг ўғилларингни Юнон ўғилларига қарши қўзғатаман. Менинг қўлимда жангчининг қиличидай ўйнайсан.” Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади, Улар душманларини қириб, Ёв палахмонларини оёқ ости қилиб ташлайдилар. Қурбонлик сўйгандай ёв қонини тўкадилар, Қурбонгоҳ шохлари қонга белангандай, Улар душманларининг қонига беланадилар. Шаробу май билан ғалабани нишонлайдилар, Хурсандлигидан маст одамдай ҳайқирадилар. Шунга ўхшаб сизлар ҳам ҳозир ғам–қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман. Шунда юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди.
Выбор основного перевода