Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эй чўпонлар, уввос солиб йиғланглар! Эй йўлбошчилар, кулга беланинглар! Бўғизланадиган кунингиз етиб келди, Жасадларингиз ерда сочилиб ётади, Чилпарчин бўлган қимматбаҳо кўзадай бўлади. Чўпонлар ҳеч қаерга қоча олмайди, Йўлбошчилар қутулолмайди. Эшитинг! Йўлбошчилар фарёд қилмоқда, Чўпонлар ҳўнграмоқда! Эгамиз уларнинг яйловларини нобуд қиляпти. Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сизларга қаршиман. Нобуд бўлган қўйларимни сизлардан ундириб оламан. Сизлар сурувимни бошқа боқмайсизлар. Бундан буён фақат ўз қоринларингизни тўйғизиб юрмайсизлар. Мен қўйларимни сизнинг оғзидан тортиб оламан, сиз қўйларимни емайсизлар. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қилиб олиб келаман. Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман. Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога шукур! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди.
Выбор основного перевода