Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Эгамиз сизларни жазолаб бўлди, Душманларингизни У қувиб юборди. Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир. Сиз энди кулфатдан қўрқманг. Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир. Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.” Ўша куни уларнинг Эгаси Худо Ўз халқини қутқаради. Ахир, улар Эгамизнинг сурувидир. Эгамизнинг юртида улар Тож гавҳарларидай порлайдилар. Ўз қудратим билан халқимни кучли қиламан. Улар Менинг номимга лойиқ ҳаёт кечирадилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.”
Выбор основного перевода