Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни кечқурун гўштни оловда пиширишсин ва ўша гўштни, хамиртурушсиз нон ҳамда тахир ўтларни тановул қилишсин. Ўша етти кун давомида хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги хамиртурушни йўқотинглар. Кимки етти кун давомида хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади. Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Ҳар йили буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда Чайла байрамини нишонланглар. Ҳосилингизнинг биринчи боғламини юқорига кўтариб, Мен, Эгангизга бағишлаган кунингиздан, яъни Шаббатнинг эртаси кунидан бошлаб, тўлиқ етти ҳафтани сананг.
Выбор основного перевода