Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга атаб йилда уч марта байрам қилинглар: Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Ҳамма эркаклар ҳар йили шу учала байрамда Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин. Эшакнинг туғилган биринчи эркак боласини Эгамиздан бир қўзи ёки улоқча эвазига сотиб олинглар. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Ҳамма эркакларингиз ҳар йили учала байрамда Исроил халқининг Худоси, Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин.
Выбор основного перевода