Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар. Мендан бошқа худоларга сажда қилманг. Эгамиз Исроил халқини шундай урадики, Исроил сув ичида ўсган қамишга ўхшаб титрайди. Эгамиз Исроил халқини ота–бобосига берган бу ҳосилдор юртдан юлиб олиб, Фурот дарёсининг нариги томонига сочиб юборади. Чунки бу халқ Ашерага атаб устунлар ясаб, Эгамизни ғазаблантирди. Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. Аммо халқ Ерибом хонадони Исроилга олиб кирган гуноҳларга эргашаверди, бу гуноҳлардан қайтмади. Ашерага аталган устун ҳали ҳам Самарияда турган эди. Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди. Инсон қурбонгоҳларга, қўлларининг ижодига қарамайди, ўз қўли билан ясаган нарсалар — Ашерага аталган устунларни, тутатқи қурбонгоҳларини кўрмайди.
Выбор основного перевода