Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Далангизнинг ҳосилини йиғиб бўлганингиздан кейин, етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрам еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошлансин. Байрамнинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олинглар. Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, пальма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг ҳузурида хурсандчилик қилинглар. Менга атаб бу байрамни ҳар йили, етти кун давомида нишонланглар. Йилнинг еттинчи ойида нишонланадиган бу байрам сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин.
Выбор основного перевода