Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Леви қабиласини руҳоний Ҳорун ҳузурига бошлаб кел. Улар Ҳорунга ёрдам беришсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Шундай қилиб, левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб ол. Левилар Меники бўлади. Леви руҳонийлари бу ерга келишсин. Эгангиз Худо “Леви насли Менга хизмат қилсин, Менинг номим билан халқни дуо қилсин”, деб уларни танлаган. Барча жанжалли ишлар ва зўравонлик масалалари уларнинг сўзи билан ҳал қилинади.
Выбор основного перевода