Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қўлига иккита лавҳани олиб, тоғдан тушди. У Худо билан гаплашгани учун юзидан нур сочилар эди. Мусонинг ўзи эса буни билмасди. Кейин аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани олиб, Сандиққа солиб қўйди. Ходаларни Сандиқ ҳалқасидан ўтказгач, Сандиқнинг қопқоғини Сандиқ устига ўрнаштирди. Сандиқнинг ичида иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Эгамиз Синай тоғида улар билан аҳд тузган эди. Ўшанда Мусо бу тош лавҳаларни Сандиқ ичига солиб қўйган эди.
Выбор основного перевода