Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар. Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар. Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Эгамиз Худо: «Мана шу фармонларнинг ҳаммасига риоя қилинглар, Мендан қўрқинглар, шунда бугунгидай тирик бўласиз, бахтли ҳаёт кечирасиз», деди. Шунинг учун бугун мен сизларга бераётган амрларни, фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар. Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин.
Выбор основного перевода