Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Худолар Худоси Эгамиздир! Худолар Худоси Эгамиздир! Унинг Ўзи гувоҳимиз бўлсин. Эгамизнинг Ўзи билади. Бутун Исроил халқи ҳам билсин. Биз қурбонгоҳни Эгамизга қарши бош кўтариб ёки Унга хиёнат қилиб қурганимиз йўқ. Агар шу ниятда қурбонгоҳ қурган бўлсак, энди бизни аяманглар. Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди. Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди. У беклар учун тарафкашлик қилмайди, Бойни камбағалдан устун кўрмайди. Ахир, уларнинг ҳаммасини Ўзи яратган! Шукрона айтинг худоларнинг Худосига, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Шукрона айтинг эгаларнинг Эгасига, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг! Бутрус уларга гапира бошлади: — Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Эътиборли ҳисобланган етакчилар билан учрашганим ҳақида айтиб ўтдим. Уларнинг қандай мартабага эгалиги менга барибир, зотан, Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди. Энди уларга келганда шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар. Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди. Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир” деган исм ёзилган.
Выбор основного перевода