Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку! У супанинг устида турар эди. Бу супани Сулаймон бронзадан ясаттириб, уни ҳовлининг ўртасига ўрнаттирган эди. Супанинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, баландлиги уч тирсак эди. Сулаймон бутун Исроил жамоаси олдида тиз чўкиб, қўлларини кўкка чўзганча, Аммо ҳеч ким Яратувчига ёлвормайди. Тунлари умид берадиган Худога илтижо қилмайди. Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди. Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга муқаддас тоғида. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо! Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз Унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз. Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган, Сизларни яратган Мен, Эгангизни унутиб қўйдингиз. Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан Ҳар доим титраб–қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?! Дониёр фармон имзоланганлигини била туриб уйига борди. Болохонасига чиқиб, ҳар доим қилганидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб Худога илтижо қилди, Уни мадҳ этиб улуғлади. Болохонанинг деразалари эса Қуддус томон очилган эди. Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди–да, тиз чўкиб ибодат қилди: Орадан кўп вақт ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга борди. Унинг шогирдлари ва бир талай оломон Исо билан бирга эди. Шундай экан, Муқаддас Руҳнинг айтган ушбу гапларини ёдингизда тутинг: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар, Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай бўлманглар. Оталарингиз қирқ йил қилган ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар. Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим: «Улар доим Мендан юз ўгиришади, Амрларимга бўйсунишдан бош тортишади.» Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”
Выбор основного перевода