Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз нолиганингизни эшитиб, ғазабланди. У онт ичиб деди: “Мен ота–боболарингизга ваъда қилган ҳосилдор юртга бу қабиҳ наслнинг биронтаси ҳам кирмайди. Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз. Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида! Биз ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди.»” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратгандаёқ тайёрлаб қўйган. Юқоридаги парчада айтилгандай: “Улар фароғат диёримга кирмайди.”
Выбор основного перевода