Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болаларингиз саҳрода қирқ йил тентираб юради. Ҳаммангиз мана шу саҳрода нобуд бўлмагунингизча, болаларингиз сизнинг садоқатсизлигингиз учун азоб тортишади. Сизлар ўша юртни қирқ кун давомида кўриб қайтиб келган эдингизлар. Энди гуноҳингиз учун қирқ йил, ҳар бир кун эвазига бир йилдан жазо тортиб юрасизлар. Менга қарши чиққанларнинг ҳоли не кечишини ана шунда биласизлар! Қирқ йил давомида Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади. Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим: «Улар доим Мендан юз ўгиришади, Амрларимга бўйсунишдан бош тортишади.» Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди.
Выбор основного перевода