Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Нега улар кекса ёшга етадилар? Нега нуфузи ошиб бораверади? Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. Гуноҳкорларнинг ҳаммаси қирилиб битади, Фосиқнинг келажаги барҳам топади. Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир. Юксакдаги Эгамиз денгиз тўлқинларидан ҳам қудратлироқдир, Баҳайбат сувларнинг пишқиришидан ҳам қудратлироқдир. Оғизларидан баландпарвоз сўзлар отилиб чиқяпти–ку! Ҳамма бадкирдорлар мақтаняпти–ку! Том устидаги ўтларга ўхшасин улар, Ўсмасдан олдин қуриб қолсинлар. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?
Выбор основного перевода