Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман. Унинг даврида солиҳ яшнасин, Дунё тургунча мўл–кўлчилик бўлсин. Эй Эгам, Сенинг дарахтларинг, Ҳа, Ўзинг Лубнонда эккан садр дарахтларинг Сувга яхши қонади. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади. Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим. Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади.
Выбор основного перевода