Маликсидиқ Ибромни шундай деб дуо қилди: “Еру кўкни яратган Худойи Таоло Ибромга барака берсин.
Ёвларингни қўлингга берган Худойи Таолога Ҳамду санолар бўлсин.” Ибром қайтариб олиб келган ҳамма нарсанинг ўндан бирини Маликсидиққа берди.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нақадар яхшидир Худойимизни тараннум этмоқ! Нақадар лаззатли, муносиб Унга ҳамду сано айтмоқ!