Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо, Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг. Бирор зот Сенга тенг кела олмас, Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам, Нақадар кўплигини санай олмасдим. Эй Эгам, ишларинг ғоят турли–тумандир! Ҳаммасини донолик ила яратгансан, Замин Сен яратганларинг ила тўладир. Эгамизнинг ишлари буюкдир, Улардан лаззат олувчилар улар ҳақда фикр юритадилар. Сенинг ниятларинг, эй Худо, менга қадрлидир, Ниятларингнинг сон–саноғи нақадар кўпдир. Бу донолик келар Сарвари Оламдан, Унинг маслаҳатлари ажойиб, донолиги буюкдир. Сўнг у одам яна 1000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. Дарё шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди. Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?! Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини куйлардилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.
Выбор основного перевода