Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кунни ёритсин дея, Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин дея, ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Тўлқинларини ўкиртирар, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда: “Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.” Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди.
Выбор основного перевода