Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан. Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон яратаман, деб айтмоқдаман.
Выбор основного перевода