Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Мусога: — Қўлингни денгизга узат! — деб амр берди. — Сув Мисрликларнинг, уларнинг аравакашлари ва жанг аравалари устига қайтсин! Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади. Эй Худо, мени Ўзинг қутқар, Сувлар бўғзимга қадар кўмди. “Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд этаман. Одамлар уларни ҳам: «Қуддусда туғилган», деб айтади.” Миср берган мадад бекор, фойдасиз, Шу боис Мен Мисрни “Жим ўтирган Раҳоб” деб атайман. Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?!
Выбор основного перевода