Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиздан мадад сўраб қиламан фарёд, Муқаддас тепалигидан У менга беради жавоб. Иброҳим Худосининг халқи билан бирга Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари. Заминнинг шоҳлари — Худоники, Ғоят баланд юксалгандир У. Арфа чалиб, Сенга ҳамду сано айтаман, Сенинг садоқатингни куйлайман, эй Худойим. Лира чалиб, Сени тараннум қиламан, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси! Эй Худо, қара шоҳга — қалқонимизга, Ўзинг мой суртиб танлаганга лутф қилгин. Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан. Фосиқларнинг чодирларида яшагандан кўра, Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон. Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан.
Выбор основного перевода